Polaroid

БААнинг Шаржа шаҳрида машғулот олиб бораётган "Пахтакор" жамоасининг матбуот ҳизмати вакилларининг сайтимизга хабар қилишларича жамоа болгариялик Крум Бибишков билан шартнома имзолашга яқин турибди.
1982 йилнинг 2 сентябрь куни таваллуд топган болгар ҳужумчиси фаолияти мобайнида бир қанча машҳур жамоаларда тўп тепган. Булар сафига Мюнхеннинг "Бавария", Софиянинг "Левски", Португалиянинг "Маритимо" ва "Академика", Бухарестнинг "Стяуа" клубларини киритиш мумкин. 190 сантиметр бўйга эга бўлган Бибишков марказий ҳужумчи сифатида рақибларга катта муаммолар туғдиради.
Эслатиб ўтамиз, эртага "Пахтакор" Харьковнинг "Металлист" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Машғулотларни "Ал Шааб" жамоаси стадионида давом эттираётган футболчиларимиз 26 январь куни Тошкентга қайтиб келишади.